Ўзбекистонда май ойидан «Тоза қўллар» дастури бошланади. Барча соғлиқни сақлаш ва таълим муассасаларида қўл ювиш жойлари жиҳозланиши, жамоат ҳожатхоналари ва умумий овқатланиш пунктлари совун ҳамда антисептик билан таъминланиши, санитария-гигиена тизимини яхшилаш дастури қабул қилиниши керак.
Болалар мактабларда тоза сув ва муносиб санитария шароитларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Уларнинг йўқлиги болалар соғлиги ва давоматга салбий таъсир кўрсатади. Президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги Натижаларга эришиш офиси муаммо юзасидан ўтказилган таҳлил натижалари билан ўртоқлашди.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва Лицензиялаш бўйича қонунчиликка ўзгартириш киритилди. Энди санитария ва гигиена қоидаларини бузган фуқаролар 3,3 млн сўмгача, мансабдор шахслар 6,6 млн сўмгача жарима тўлайди. Шунингдек, лицензия шартларини мунтазам бузганлар ундан 1 йилга маҳрум бўлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг